Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари қайси давлатларда тан олинади?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари деярли барча МДҲ давлатлари, шунингдек Жанубий Корея, БААдан тан олинади.
Ўзбекистон дунёнинг аксарият мамлакатлари каби Йўл ҳаракати тўғрисидаги 1968 йилги Вена конвенциясини имзолаган ва ратификация қилган.

Ушбу конвенция шартларига мувофиқ, уни имзолаган барча 85 та давлат (!!) ҳудудида Ўзбекистон миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилиши керак, лекин амалга айрим давлатлар ҳудудида алоҳида чекловлар мавжуд. Бундай чекловлар миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиш муддати ҳамда гувоҳномадан профессионал фаолият учун фойдаланиш тартибини чеклайди.

Барча саволлар икки давлат орасида имзоланган қўшимча шартномалар билан ҳал қилинади, лекин бундай шартномалар ҳозирча — МДҲ давлатлари, Жанубий Корея ва БАА билан имзоланган.
1968 йилги Вена конвенциясини имзолаган давлатлар: Албания, Арманистон, Австрия, Озарбайжон, Багама ороллари, Баҳрайн, Беларусь, Бельгия, Болгария, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Венесуэла, Вьетнам, Гайана, Гана, Германия, Греция, Голландия, Грузия, Дания, Зимбабве, Исроил, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Қатар, Кения, Қирғизистон, Коста-Рика, Конго, Кот-д’Ивуар, Куба, Кувайт, Латвия, Либерия, Литва, Люксембург, Македония, Марокаш, Мексика, Молдова, Монако, Мўғулистон, Нигер, Норвегия, БАА, Покистон, Перу, Польша, Португалия, Корея Республикаси, Россия, Руминия, Сан-Марино, Сейшел ороллари, Сенегал, Сербия, Словакия, Словения, Тожикистон, Таиланд, Тунис, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Уругвай, Филиппин, Финляндия, Франция, Хорватия, Черногория, Чехия, Чили, Швейцария, Швеция, Эквадор, Эстония, Жанубий Африка.
Янгиликлар лентаси
0