https://sputniknews.uz/20250919/uzbekistan-haydovchi-guvohnoma-onlayn-52085380.html
Ўзбекистонда энди ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн қайта тиклаш мумкин
Ўзбекистонда энди ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн қайта тиклаш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энди масофавий тарзда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тиклаш мумкин бўлади. Янги хизматдан фойдаланувчилар my.gov.uz портали орқали "Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш" хизматига кириб, "Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш" бўлимини танлаган ҳолда ўз аризаларини йўллашади.
2025-09-19T15:04+0500
2025-09-19T15:04+0500
2025-09-19T15:04+0500
жамият
ўзбекистон
ягона интерактив давлат хизматлари портали
ҳайдовчилик гувоҳномаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33393022_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_77c0b3840111dfe082724e1c71255080.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ўзбекистонда энди масофавий тарзда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тиклаш мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари портали хабар берди.Таъкидланишича, янги хизматдан фойдаланувчилар my.gov.uz портали орқали "Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш" хизматига кириб, "Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш" бўлимини танлаган ҳолда ўз аризаларини йўллашади.Хизмат кўрсатиш муддати — 1 иш куни. Почта орқали етказиб бериш билан бирга, жами 3 иш кунини ташкил этади.Қуйидаги ҳолатларда эса ариза рад этилади:
https://sputniknews.uz/20231208/ozbekiston-haydovchilik-guvohnomalari-qaysi-davlatlarda-tan-olinadi-41461963.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33393022_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_440702b6fb110b8e7e62589aef4390da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳнома онлайн тиклаш права
ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳнома онлайн тиклаш права
Ўзбекистонда энди ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн қайта тиклаш мумкин
Хизмат нархи 370 800 сўмни ташкил этади. Етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд.
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ўзбекистонда энди масофавий тарзда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тиклаш мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари портали
хабар берди.
“Ҳайдовчилик гувоҳномангизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, уни янгилаш учун ЙПХ биносига бориш шарт эмас. Барча жараёнларни онлайн амалга оширишингиз мумкин”, – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, янги хизматдан фойдаланувчилар my.gov.uz портали орқали "Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш" хизматига кириб, "Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш" бўлимини танлаган ҳолда ўз аризаларини йўллашади.
Маълумотларга кўра, хизмат нархи 370 800 сўм (0.9 БҲМ) этиб белгиланган. Гувоҳномани почта орқали ўз манзилида қабул қилиб олмоқчи бўлган фуқаролар эса қўшимда 25 000 сўм тўловни амалга оширишади.
Хизмат кўрсатиш муддати — 1 иш куни. Почта орқали етказиб бериш билан бирга, жами 3 иш кунини ташкил этади.
Қуйидаги ҳолатларда эса ариза рад этилади:
Ҳайдовчилик гувоҳномангиз ҳақидаги маълумотлар тизимда тасдиқланмаса;
Агар фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
131 ва
136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган бўлса.