ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатларида юқори натижалар қайд этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи ҳамда уларнинг мураббийларига президент совғаси – BYD автомобиллари ва бир марталик пул мукофотлари топширилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Совринларни ўз эгаларига топширган Ўзбекистон президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спортчи ва мураббийларни қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятларида ҳам омад тиладилар.
Спортсмены, добившиеся высоких результатов на чемпионатах мира, были награждены
© Пресс-служба НОК РУз
Ўз навбатида, тақдирланган спортчи ва мураббийлар номидан сўз олган Руслан Нурудинов, Абдумалик Халоков, Тўлқин Қиличев, шунингдек, Жавоҳир Умматалиевнинг отаси Туробжон Умматалиев президентига миннатдорчилик билдириб, давлат томонидан кўрсатилган бундай юксак эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.