ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Россия қўшинлари ўтган 24 соат давомида ДХРнинг Муравка ва Запорожье вилоятининг Новоивановка аҳоли пунктларини озод этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Марказ” (Центр) қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикаси ва Днепропетровск вилояти ҳудудида фаол ҳужум ҳаракатларини давом эттирмоқда. Донецк Халқ Республикасининг Муравка аҳоли пункти озод этилди. Ўтган ҳафта давомида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофаасининг ичкарисига кириб борди. Запорожье вилоятининг Новоивановка аҳоли пункти озод этилди", - дея таъкидланади хабарда.
Жами бир ҳафта ичида тўртта аҳоли пункти озод этилган. Хусусан, Днепропетровск вилоятидаги Новониколаевка ва Запорожье вилоятидаги Ольговское ҳам Россия назоратига ўтгани ҳам маълум қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари қуйидаги йўқотишларга юз тутди:
667 та самолёт;
283 та вертолёт;
85 035 та учувчисиз учиш аппарати;
628 та зенит-ракета комплекси;
25 172 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар;
1 592 та реактив кўп баравар ўт очиш тизимлари жанговар машиналари;
29 721 та дала артиллерияси ва миномёт қуроллари;
42 182 та махсус ҳарбий автомобиль техникаси.