Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Қуролли кучлари деярли барча йўналишларда ҳужум қилмоқда — Герасимов

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишВалерий Герасимов
Валерий Герасимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи махсус операция ҳудудидаги вазият ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операция ҳудудидаги деярли барча йўналишларда ҳужумкор ҳаракатларни олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Ғерасимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, энг шиддатли жанглар Красноармейск йўналишида кечмоқда. Бу ерда душман барча имкониятларини ишга солган бўлса-да, Россия қўшинларининг ҳужумини тўхтата олмаяпти ва вазиятни қўлга олишга уриниши самара бермаяпти.
Асосий йўналишлардаги вазият:
“Ғарб” гуруҳ қўшинлари Купянск йўналишида ҳужумни ривожлантирмоқда, Украина кучлари Серебрянское ўрмон хўжалигидан тўлиқ сиқиб чиқарилди.
Авдеевка озод қилинишида қатнашган жангчилар ҳозир Красноармейск йўналишида муваффақиятли ҳаракат қилмоқда.
“Жануб” гуруҳи ҳужум бўлинмалари Северск шаҳрида олдинга силжияпти.
“Шарқ” гуруҳ қўшинлари Днепропетровск ва Запорожье вилоятларида ҳужумларни давом эттирмоқда.
Валерий Ғерасимов, шунингдек, Россия денгиз қўшинларининг ролини ҳам алоҳида эътироф этди:

“Улар Угледар жангларида ва Курск йўналишида рақиб устидан устунликни намоён этиб, рус аскарларига хос бўлган энг яхши фазилатларни – мардлик, қаҳрамонлик ва матонатни кўрсатди. Ишончим комилки, келгусида ҳам барча вазифалар муваффақиятли бажарилади”, — деди у.

Удары ВКС России по энергетическим объектам Украины. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Украинанинг Ғарбий ёрдам тарқатиш марказига зарба берди
Янгиликлар лентаси
0