Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида ноқонуний миграция канали фош этилди

Туркистон вилоятида чегарадан ноқонуний одам олиб ўтиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг чегара ҳудудларида ноқонуний миграция каналини ташкил этган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарларга кўра, тўрт нафар асосий ташкилотчи ва уларнинг шериклари қўлга олиниб, вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
Аниқланишича, қўлга олинганлар давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда қўшни давлат фуқароларига ёрдам берганликда гумонланмоқда. Улар ўз хизматлари учун ҳар бир хорижликдан 500 минг тенгегача, яъни 11 миллион сўм атрофида пул олишган.
Тинтув давомида гумонланувчилардан чет эл паспортлари, сохта ҳужжатлар, электрон ташувчилар ва алоқа воситалари олиб қўйилган.
Ташкилотчиларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг "ноқонуний миграцияни ташкил этиш" ва "давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш" моддалари бўйича терговга қадар текширув бошланган.
Қозоғистон тоғларида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди