ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов Хитойнинг "Aerospace Long-Марч International Trade" компанияси бош директори жаноб Ху Чжунмин билан учрашди.
Мулоқот чоғида томонлар аэрокосмик технологияларнинг турли йўналишларида, хусусан, сунъий йўлдош хизматлари, аэронавигация ва телекоммуникация соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида масофадан зондлаш технологияларини жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар ушбу ташриф ва музокаралар икки мамлакатнинг стратегик шерикчилигини янги босқичга олиб чиқиши, илмий-техник салоҳиятни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилишини таъкидладлашди.