БухДТУ Шарқий Сибирь технология университети билан ҳамкорлик қилади

Бурятияда бўлиб ўтаётган биринчи Байкал технологик форумида 10 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бухоро давлат техника университети делегацияси Шарқий Сибирь давлат технологиялар ва бошқарув университети билан ҳамкорлик шартномаси имзолади, деб хабар берди ТАСС.

"Қозоғистон ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Гап тажриба алмашиш, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий қўлланмалар, стажировкалар учун ўқитувчилар ва талабалар, аспирантлар алмашинуви, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, халқаро илмий ва таълим дастурларида иштирок этиш ҳақида бормоқда"- дейилади хабарда.

Форумда ўндан ортиқ давлатлар олимлари учувчисиз авиация тизимлари, самолёт ва вертолётсозликни ривожлантириш масалаларини, энергетика, кадрлар тайёрлаш, самолётсозлик ва вертолётсозлик масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шунингдек, "Биотехнология экология ва ҳудудлар иқтисодиёти манфаатлари йўлида" ва "XXI асрда чарм ва мўйна: технология, сифат, экология ва таълим" Халқаро конференциялари, ҳамда "Амалий сунъий интеллект" ва "ИТ-кадрлар: меҳнат бозоридаги янги чақириқларга тайёрлик" панель муҳокамалари бўлиб ўтади.

Маълумот учун: 1962 йилда ташкил этилган ШСДТБУ бугунги кунда Россиянинг Узоқ Шарқидаги етакчи олий таълим муассасаси бўлиб, замонавий инфратузилма ва илмий-инновацион мажмуага эга.
Матбуот маркази
Анонс: Россия олийгоҳларида таълим олишга қизиқиш нега ортиб бормоқда