ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Россия армияси Запорожье вилоятидаги Ольговское қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ҳужумкор ҳаракатлар натижасида Запорожье вилоятидаги Ольговское аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, россиялик жангчилар Днепропетровск вилоятидаги Великомихайловка, Гавриловка, Маломихайловка, Новониколаевка ҳамда Запорожье вилоятидаги Новоивановка ҳудудидаги Украина Қуролли кучларининг тўртта бригадасига зарба берди.
Украина армияси “Шарқ” гуруҳи масъулиятидаги ҳудудда қуйидаги йўқотишларга дуч келди: 260 нафарга аскар, иккита танк, жанговар зирҳли машина, 10 та автомобиль, иккита радио электрон кураш станцияси, ўқ-дори омбори.