ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Украина устида учишсиз ҳудудни яратиш ғоясини амалга ошириш ва НАТО мамлакатлари учун Россия дронларини уриб тушириш имконияти альянснинг Россия билан урушини англатади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Агар жиддий бўлса, Киев ва бошқа аҳмоқларнинг Украина устида учишсиз ҳудудни яратиш тўғрисидаги провокацион ғоясини амалга ошириш ва НАТО мамлакатлари учун бизнинг учувчисиз учун қурилмаларимизни уриб тушириш учун имконият фақат бир нарсани англатади – НАТОнинг Россия билан уруши”, - дея ёзди Медведев ўзининг Telegram-каналида.
Унинг таъкидлашича, бу вазиятда ҳар бир нарсани ўзи номи билан атамоқ даркор.
Аввалроқ Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Украина устида учшсиз ҳудудни яратиш масаласини кўриб чиқиш зарурлигини айтганди.