ТОШКЕНТ, 15сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг аниқлик киритишича, у ерда президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
“Тадбирда давлатимиз раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.