Таълим-тарбия тизимида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ мураббий ва ўқитувчилар мукофотланди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентНаграждение учителей медалью
Награждение учителей медалью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия соҳасида алоҳида хизмат кўрсатган бир гуруҳ муаллим ва мураббийлар президент фармони билан давлат мукофотлари билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.
"Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ушбу йўналишда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига илғор тажрибалар, инновацион педагогик технологияларни кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчи ёшларга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, юртимизда таълимга оид инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани учун", - дейилади фармон матнида.
Фармонга мувофиқ, бир гуруҳ Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари мукофотланди, жумладан:
"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" фахрий унвони билан -1 киши;
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" фахрий унвони билан -2 киши;
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан -5 киши;
I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан - 1 киши;
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан - 10 киши;
"Дўстлик" ордени билан - 22 киши;
"Соғлом турмуш" медали билан - 9 киши;
"Шуҳрат" медали билан - 53 киши.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйида.
Награждение по случаю независимости
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан бир қатор фуқаролар мукофотланди
Янгиликлар лентаси
0