Ўзбекистон ва ЕОИИ

Арманистон ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битимини маъқуллади

Ҳужжат 27 июнь куни Минскда имзоланганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Арманистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мўғулистон ўртасидаги вақтинчалик савдо битимини ратификация қилишни маъқуллади. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар берди.
“27 июнь куни Минскда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва унинг аъзо давлатлари ўртасида имзоланган вақтинчалик савдо битимини ратификация қилишни маъқулласин”, - дейилган ҳужжатда.
Ҳужжат унинг бандлари Арманистон конституциясига мувофиқлигини аниқлаш Конституциявий судга учун юборилади ва ижобий хулоса чиқарилган тақдирда уни ратификация қилиш учун Миллий Ассамблеяга (Арманистон парламенти – таҳр.) берилади.
Аввалроқ Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников келишув 367 та товар позициясига таалуқли эканлигини айтганди.
Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаевнинг аниқлик киритишича, вақтинчалик савдо келишуви доирасидаги тариф имтиёзлари ЕООИнинг Мўғулистонга экспорт қилинадиган 2 миллиард доллар миқдоридаги 90 фоиздан ортиғини қамраб олади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ бозорида Мўғулистоннинг кўпроқ юқори сифатли маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин