ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Россиянинг "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ҳарбий хизматчилар Днепропетровск вилоятидаги Новопетровское аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Ўтган ҳафта мобайнида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ҳужумкор ҳаракатлари натижасида Днепропетровск вилоятининг Хорошее, Сосновка ва Новопетровское аҳоли пунктлари устидан назоратни ўрнатди”, – дея таъкидланди вазирлик баёнотида.
Шунингдек, Украина Қуролли кучларининг тўртта бригадаси, денгиз пиёдалари бригадаси ва учта ҳудудий мудофаа бригадасининг жонли кучлари ва ҳарбий техникасига зарба берилган.