Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда мулк объектлари ҳақида маълумот қидириш хизмати ишга туширилади

Маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш даврида айни ахборот ресурси ҳамкорлар учун вақт ва маблағни тежашга ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши йиғилишда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида саноат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни қидириш хизматини яратиш ҳақидаги Битим лойиҳаси маъқулланди ва имзолаш учун ЕОИИ мамлакатларига юборилди. Ҳужжат 2025 йилгача мўлжалланган Стратегияни амалга ошириш доирасида тайёрлангани хусусида ЕИК матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, янги хизмат Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияда ҳимоя қилинадиган товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар ва товарларнинг келиб чиқиш жойи номлари тўғрисидаги маълумотларни бирлаштирувчи умумий ахборот ресурсини яратишни таъминлайди.
Ундан кўзланган асосий мақсад – ҳуқуқ эгалари, тадбиркорлар, патент вакиллари ва давлат идораларига "ягона дарча" тамойили асосида маълумотлардан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини тақдим этиш.

“Бу хизмат шунчаки техник ечим эмас, балки бутун Иттифоқ ҳудудида инновациялар ва ҳалол рақобатни ҳимоя қилишга тўғридан-тўғри қўйилган сармоядир. У товар белгиси ёки товарнинг келиб чиқиш жойи номини рўйхатдан ўтказишдан олдин унинг ноёблигини текширишда вақт ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширади”, – дея изоҳ беради ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов.

Ҳозирда барча манфаатдор фойдаланувчиларга бепул тақдим этиладиган умумий ахборот ресурсини шакллантириш ва жараённи техник қўллаб-қувватлаш ЕИК зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва ШҲТ энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради