ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Тошкентда “Ўзбекистонда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш” мавзусида Ўзбекистон - Корея форуми иш бошлади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унинг аввалида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева, “Иссиқликтаъминоти” АЖ бошқарув раиси Илҳом Тўраев ҳамда Корея марказий иссиқлик таъминоти корпорацияси бош директори Жеонг Ёнг Ки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда ҳамкорлик лойиҳаларининг мавжуд ҳолати ҳамда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва ташаббуслар муҳокама қилинди.
Хусусан, Корея тажрибасига асосланган замонавий марказлашган иссиқлик таъминоти технологияларини жорий қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Маълумот учун: Корея марказий иссиқлик таъминоти корпорацияси (KDHC)1985 йилда АЖ сифатида ташкил этилган давлат муассасаси ҳисобланади. Мамлакатдаги 2 миллиондан ортиқ уйни марказлашган иссиқлик таъминоти, совутиш ва электр энергияси билан таъминлайди. Корпорациянинг мамлакат бўйлаб 6 та офис, 19 та филиал ва 15 та иссиқлик электр станцияси мавжуд. Миллий оператор мақомига эга