Ўзбекистонда динлараро ҳамжиҳатлик ва виждон эркинлигига бағишланган форум бўлиб ўтмоқда

Мақсад – динлараро мулоқот ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, виждон эркинлигини таъминлаш, диний камситишга қарши кураш ва конфессиялараро ишонч ва барқарорликни сақлаш.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Тошкентда “Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми ўз ишини бошлади. 15 та мамлакатдан 50 нафарга яқин эксперт, диншунос ва сиёсатчилар, шунингдек, халқаро ташкилот вакиллари унда иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази.
Хабарда келтирилишича, форум кун тартибидаги асосий масалалар қуйидагилар:
динлараро мулоқот ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш;
виждон эркинлигини таъминлаш;
диний камситишга қарши кураш;
конфессиялараро ишонч ва барқарорликни сақлаш.

“Ўзбекистон асрлар давомида Бухоро, Самарқанд ва Хива каби ўзига хос цивилизацион илм-фан ва маданият марказлари шаклланган. Хусусан, у дунёга машҳур алломалар – Имом Бухорий, Ибн Сино ва ал-Хоразмийнинг инсоният тафаккурини ривожлантириш ва жаҳон меросини бойитишдаги беқиёс ҳиссаси бор. Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистон раҳбариятининг тинчлик ва бағрикенглик қадриятларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди”, – дейди форум иштирокчиси Шайх Абдуллоҳ Бая.

Йиғилиш якунида динлараро ҳамкорлик, диний озчиликлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, бағрикенглик ва тинчликни тарғиб этиш бўйича тавсиялар жамлангани айтилмоқда.
Мазкур форумнинг семинар ва сайёр тадбирлари эса 11-13 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилиши режа қилинмоқда.
Самарқандда МДҲ давлатларида сунъий интелектни ривожлантириш бўйича форум бўлиб ўтмоқда