Самарқандда МДҲ давлатларида сунъий интелектни ривожлантириш бўйича форум бўлиб ўтмоқда

© SputnikВ Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ
В Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2025
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси раиси: барчамизни барқарор, хавфсиз ва инклюзив тараққиётга интилиш бирлаштиради.
САМАРҚАНД, 8 авг - Sputnik. “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида МДҲ мамлакатларида сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга бағишланган форум бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Иштирокчилар долзарб масалаларни муҳокама қилмоқдалар: сунъий интеллект инсон ўрнини босадими, қанча одам ҳозирда катта тил моделлари (LLM)дан фойдаланмоқда, Ўзбекистон бу соҳада қандай стратегик устуворликларга эга?
Форум миллий стратегиялар ва сунъий интеллект экотизимлари архитектурасини муҳокама қилишдан бошланди. Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар вакиллари давлат, илмий ҳамжамият ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Дастлабки сессиялардан бирида экспертлар сунъий интеллект ташаббусларини амалга ошириш, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш механизмлари, барқарор ва очиқ сунъий интеллект экотизимларини шакллантириш йўлидаги эҳтимолий қийинчиликлар ва имкониятлар ҳақида фикр алмашдилар. Технологик суверенитет ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришишда ҳудудий маъмуриятлар, бизнес ва сунъий интелект миллий марказларининг ролига алоҳида эътибор қаратилди.
Панель сессияси модератори, Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси раиси Владимир Норов ҳар бир мамлакат ўз ҳаракат моделини шакллантираётганини таъкидлади.

"МДҲ ҳудудида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича ёндашувлар аллақачон шаклланган. Айримлар норматив база ва маълумотларни ҳимоя қилишга, бошқалари инфратузилма ҳамда илмий тадқиқотларни ривожлантиришга, яна баъзилар эса стартаплар ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмоқда. Аммо барчамизни барқарор, хавфсиз ва инклюзив ривожланиш истаги бирлаштиради," – дея таъкидлади у.

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось тадбир тор экспертлар доирасида ўтаётганини, бу эса энг муҳим масалаларни чуқурроқ ўрганиб чиқиш имконини беришини таъкидлади.
"Ўзбекистоннинг сунъий интелект соҳасидаги стратегияси ҳам тижорат, ҳам ижтимоий йўналишларни бир маромда ривожлантиришга қаратилган. Биз технологиялар бутун жамият манфаатларига хизмат қилишига интиламиз," - деди у.
"Яндекс" компаниясининг сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича директори Александр Крайнов сунъий интеллект соҳасида сифатли таълимнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект мавзуси оммабоплигига қарамай, бугунги кунда дунёдаги инсонларнинг атиги 7 фоизи катта тил моделларидан фойдаланади.
"Бу натижага деярли нолдан бир йил ичида эришилди ва бу ҳайратланарли факт," - деди у.
Сессиялар бирининг иштирокчилари кўпчиликни ўйлантираётган саволни муҳокама қилишди: сунъий интеллект инсоннинг ўрнини босадими? Барчанинг фикрга кўра, сунъий интеллект инсон ўрнини босувчи эмас, балки инсон имкониятларини тўлдириш ва кенгайтиришга қодир бўлган рақамли ёрдамчи сифатида қаралади.
© Sputnik
В Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Sputnik
В Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Sputnik
В Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Sputnik
В Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Sputnik
В Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Sputnik
В Самарканде проходит форум по развитию технологий ИИ в странах СНГ - Sputnik Ўзбекистон
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Бошқа панель муҳокамаларида сунъий интеллектни молия сектори, банк хизматларини трансформация қилиш, молиявий технологияларни ривожлантириш ва иқтисодиёт барқарорлигини мустаҳкамлашда қўллаш тўғрисида сўз борди. Шунингдек, таълим тизимини модернизация қилиш, инсон капиталини шакллантириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этишда сунъий интеллектнинг роли муҳокама қилинди.
"Сунъий интеллект нафақат технологик, балки ижтимоий тараққиётнинг ҳам асосий воситасига айланмоқда. У ўқув тизимларини ислоҳ қилиш, янги авлод мутахассисларини тайёрлаш ва энг муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради: сифатли таълимдан фойдаланиш имкониятини оширишдан тортиб, рақамли ва ижтимоий тенгсизликни камайтиришгача," - деди Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги Сунъий интеллектни ривожлантириш департаменти бошлиғи Сарварбек Саъдуллаев.
Форум доирасида иштирокчилар минтақада сунъий интеллект маҳсулотлари бозорини шакллантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, интерактив гуруҳ иши шаклида форсайт*-сессиялари ўтказилади. Бундан ташқари, дастурчилар, муҳандислар, маълумот таҳлилчилари ва тадқиқотчилар сунъий интеллект соҳасидаги ечимларнинг прототиплари устида олиб борган ишлари натижаларини тақдим этадилар.
*Форсайт бу бирор бир воқеа, жараён, ҳодисани бир неча йил олдинга назар ташлаган ҳолда келажакдаги ҳолатини кўздан кечириш дегани.
Ўзбекистон қандай қилиб миллий сунъий интеллект моделини яратмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2025
Матбуот маркази
Ўзбекистон қандай қилиб миллий сунъий интеллект моделини яратмоқда — видео
Янгиликлар лентаси
0