Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон қандай қилиб миллий сунъий интеллект моделини яратмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонда миллий сунъий интеллект (СИ) моделини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Ўзбекистонда миллий сунъий интеллект моделини яратишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги департаменти бошлиғи Сарвар Садуллаев ва Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи Хикматилла Убайдуллаев иштирок этди.
Матбуот анжумани давомида миллий сунъий интеллект моделини ишлаб чиқишдаги асосий мақсадлар, амалга ошириладиган босқичлар, шунингдек, қайси халқаро тажриба ва илғор технологиялардан фойдаланиш режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги департаменти бошлиғи Сарварбек Садуллаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон инсон манфаатига йўналтирилган моделни танлади. Бу эса ижтимоий соҳалар ва хусусий секторнинг ривожланишига хизмат қилмоқда. Бугунги кунда 2,5 мингдан ортиқ IT-компания экспорт бозорида фаолият юритмоқда, мамлакатдаги рақамли давлат хизматлари эса жаҳондаги энг қулайларидан бири сифатида эътироф этилган.
Садуллаев Ўзбекистон Марказий Осиёдаги истиқболли IT-хабга айланаётганини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия СИ технологияларини биргаликда ривожлантиришдан манфаатдор. Яқинда Тошкентга ташриф буюрган россиялик IT-делегация Ўзбекистондаги СИ-ишланмаларни юқори баҳолаган. Ҳар икки мамлакат компаниялари сунъий интеллект соҳасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этишни мақсад қилган.
Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи Ҳикматилла Убайдуллаев таъкидлашича, мамлакатда тиббиёт соҳасида 20 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар қаторига фотосуратлар орқали онкологияни аниқлаш, янги дори воситаларини яратиш ва СИдан шифокор учун "иккинчи фикр" сифатида фойдаланиш кабилар киради.

"Бироқ муҳим жиҳат — СИ фақатгина тавсия ҳисобланади. Якуний қарор доим малакали шифокорга мурожаат қилиш зарур", — деди Убайдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев тегишли вазирлик ва идораларга миллий сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш ва рақамли соҳада 1 миллион мутахассис тайёрлаш ҳақида топшириқ берганди.
Тўлиқ видеони ушбу ҳавола орқали томоша қилинг.
Искусственный интеллект в медицине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2025
Сунъий интеллект соҳасида 1 млн мутахассис тайёрланади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0