Давлат хизматларидаги бюрократик талаблар қисқартирилади

My.gov портали ҳамда Давлат хизматлари маркази 2028 йилга қадар 900 тга яқин масалалар юзасидан фуқароларга хизмат кўрсатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилади. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан бошлаб идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши натижасида қуйидаги талаблар бекор қилинади:
никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчилардан тиббий кўрик натижаларини тақдим этиш талаби;
никоҳ суд қарори асосида бекор қилинганда, ажрим ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари суд қарорини сўраши талаби;
автомототранспорт воситаси рўйхатга олинганлик гувоҳномасида унинг эгасининг манзилини кўрсатиш талаби.
Ҳужжатда қуйидаги вазифалар белгиланган:
2028 йилга қадар my.gov.uz портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 900 тага етказиш;
проактив давлат хизматлари сонини 53 тага, композит хизматлар сонини 74 тага етказиш.
Маълум бўлишича, мазкур фармондан давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча ҳужжатлар ва тартибларни қисқартириш, қулайликларни ошириш мақсади кўзланган.
Онлайн кўрсатилаётган давлат хизматлари сони ошади