Онлайн кўрсатилаётган давлат хизматлари сони ошади

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишВ Узбекистане расширят систему госуслуг
В Узбекистане расширят систему госуслуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2025
Oбуна бўлиш
Келгуси уч йилда давлат хизматлари 900 тага етказилади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлар сони ошади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.

Келгуси уч йилда давлат хизматлари сони 900 тага етказилади. Йилига 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1 минг 100 та интерактив киоск ўрнатилади, - дейилади мажлис баёнотида.

Адлия соҳасида кутилаётган бошқа ўзгаришлар:
ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.
2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилади.
Нотариал идораларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига “FACE-ID” орқали аниқлаш йўлга қўйилади.
Суриштирув, тергов ва экспертиза ораганлари орасида ҳужжатлар алмашинуви тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.
Автоҳалокат жойини 3D моделлаштириш каби янги хизматлар татбиқ этилади.
Ундан ташқари, одамларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, аҳоли ва тадбиркорларга янги ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни манзилли, электрон тизимлар орқали етказиб бериш йўлга қўйилади. Қонунчиликни мутахассислар иштирокида содда тилда шарҳлаб борувчи “Adliya TV” интернет саҳифаси ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0