Хитойдан Қашқадарёга 100 та электр юк автомобили олиб келинади

Қашқадарёда 32 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Лойиҳалар доирасида электр юк автомобиллари хизмати йўлга қўйилади ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи барпо этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида умумий қиймати 32 миллион доллар бўлган икки йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бу борада Хитойнинг “Sany” компанияси делегацияси, туман ҳокимлиги ва “Korona Grand” МЧЖ келишувга эришди.
Лойиҳалардан бири қиймати 20 миллион доллар бўлиб, 100 та электр юк автомобили олиб келиш ва уларни қувватлаш учун қуёш панеллари ҳамда махсус станциялар қуришни кўзда тутади. Иккинчи лойиҳа эса 12 миллион долларлик қурилиш маҳсулотлари заводини ташкил этишдан иборат.
2025 йил охирига қадар ишга туширилиши кутилган ушбу лойиҳалар орқали 120 та янги иш ўрни яратилади.
Китайская компания реализует проекты на сумму 32 миллиона долларов
Маълумот учун, “Sany” компанияси ҳозирги кунда қурилиш техникаси ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи брендларидан бири ҳисобланади.
Қорақалпоғистон учун замонавий автобуслар харид қилинади