ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Хитойнинг Сямэн шаҳрида бўлиб ўтаётган CIFIT-2025 — Халқаро инвестиция ва савдо ярмаркасида Ўзбекистон ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ярмарка очилишида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев нутқ сўзлади.
Ўзбекистон павильонида мамлакатнинг табиий ва юқори сифатли маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Ташриф буюрувчилар катта қизиқиш билан янги хўл мева-сабзавотлар, қуруқ ва қуритилган мевалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда салқин ичимликлар билан танишмоқда.
Узбекистан принимает участие в Международной ярмарке CIFIT-2025
© Пресс-служба Агентства по карантину и защите растений
Маълумот учун: CIFIT (China International Fair for Investment and Trade) — Хитой Халқаро инвестиция ва савдо ярмаркаси бўлиб, ҳар йили Сямэн шаҳрида ўтказилади ва дунёдаги энг йирик инвестиция кўргазмаларидан бири ҳисобланади. Асосий мақсади — инвестиция ва савдони ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш.