https://sputniknews.uz/20250819/ozbekiston-yaponiya-hamkorlik-51340231.html
Ўзбекистон делегацияси Японияда Умумжаҳон кўргазмасида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси Японияда Умумжаҳон кўргазмасида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф доирасида инвестициялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар пайдо бўлди - ИССВ. 19.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-19T13:12+0500
2025-08-19T13:12+0500
2025-08-19T13:20+0500
иқтисод
токио
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
энергетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/13/51342511_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f8194f118caf16b5b52cbdb5453b5b90.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегация 15–18 август кунлари Японияда жаҳон кўргазмасида қатнашди ва қатор учрашувлар ўтказди.Япония иқтисодиёт саноат ва савдо вазири Масаки Огуши билан учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва паст углеродли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини қўшма кредитлаш механизми (JCM) доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, ўзбек гилосига фитосанитария рухсатномаси олиш жараёнини жадаллаштириш, энергетика, стратегик металлларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш соҳаларида ҳамкорлик муҳокама қилинди.Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раҳбарияти билан амалдаги лойиҳаларни тезлаштириш, янги ташаббусларни молиялаштиришни йўлга қўйиш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.Sojitz Corporation билан музокаралар якунида энергетика, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва бошқа йўналишларни қамраб олувчи янги Йўл харитаси имзоланди.*ЭКСПО-2025 Умумжаҳон кўргазмаси 2025 йилда жаҳон миқёсида ўтказилаётган энг йирик тадбирлардан бири бўлиб, унда 160 давлат ўзининг энг катта ютуқларини намойиш этмоқда. Масалан – АҚШ космик кемалар учиришни, Япония сунъий етиштирилган юрак, Хитой – Ойдан олиб келинган тупроқ, Ҳиндистон – янги авлод қуёш панеллари ва ҳо казо.
токио
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/13/51342511_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ff689fc18d705fa68b2323532a430f11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, токио, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, энергетика
иқтисод, токио, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, энергетика
Ўзбекистон делегацияси Японияда Умумжаҳон кўргазмасида иштирок этди
13:12 19.08.2025 (янгиланди: 13:20 19.08.2025) Ташриф доирасида инвестициялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар пайдо бўлди - ИССВ.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегация 15–18 август кунлари Японияда жаҳон кўргазмасида қатнашди ва қатор учрашувлар
ўтказди. Делегация 17 август куни Осакада бўлиб ўтаётган жаҳон кўргазмаси - ЭКСПО-2025 доирасида Ўзбекистон Миллий куни тадбирларида иштирок этди.
Япония иқтисодиёт саноат ва савдо вазири Масаки Огуши билан учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва паст углеродли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини қўшма кредитлаш механизми (JCM) доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, ўзбек гилосига фитосанитария рухсатномаси олиш жараёнини жадаллаштириш, энергетика, стратегик металлларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш соҳаларида ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раҳбарияти билан амалдаги лойиҳаларни тезлаштириш, янги ташаббусларни молиялаштиришни йўлга қўйиш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Sojitz Corporation билан музокаралар якунида энергетика, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва бошқа йўналишларни қамраб олувчи янги Йўл харитаси имзоланди.
*ЭКСПО-2025 Умумжаҳон кўргазмаси 2025 йилда жаҳон миқёсида ўтказилаётган энг йирик тадбирлардан бири бўлиб, унда 160 давлат ўзининг энг катта ютуқларини намойиш этмоқда. Масалан – АҚШ космик кемалар учиришни, Япония сунъий етиштирилган юрак, Хитой – Ойдан олиб келинган тупроқ, Ҳиндистон – янги авлод қуёш панеллари ва ҳо казо.