ТОШКЕНТ, 8-сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йил охиригача Россия ва Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
"Шунингдек, Қозоғистон президенти 2025 йил охиригача унинг Россия ва Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтишини айтди", - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россияга амалга оширилиши режалаштирилган ташрифлар Қозоғистоннинг минтақавий дипломатиясида муҳим роль ўйнаши, халқаро ҳамкорликнинг кенгайишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, Қозоғистон раҳбари бундан ташқари, Остона шаҳрида Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистон президентларини қабул қилинишини ҳам айтиб ўтган. Улар билан бир қаторда, Осиё ва Европа давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилаётгани ҳам айтилди.
Эслатамиз, Тоқаев апрель бошида саммит доирасида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказганди.