https://sputniknews.uz/20250908/uzbekistan-kazakhstan-kyrgyzstan-suv-energetika-kelishuv-51800427.html
Тошкент, Бишкек ва Остона сув-энергетика баланси бўйича келишиб олди
Тошкент, Бишкек ва Остона сув-энергетика баланси бўйича келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Чўлпонотада сув чиқариш ва электр энергияси етказиб бериш бўйича баённома имзоланди
2025-09-08T10:25+0500
2025-09-08T10:25+0500
2025-09-08T10:30+0500
сув
шартнома
ҳужжатлар
электр энергияси
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1d/49589892_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_15c25322733e10ccddf39e1b5938aafb.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Чўлпонота шаҳрида 2026 йилгача сув-энергетика баланси бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Хабарда айтилишича, томонлар сув чиқариш ҳамда электр энергияси етказиб бериш масалаларини тартибга солувчи баённомаларни имзолаган.Асосий ҳужжатда Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистон Республикасига электр энергияси етказиб бериш эвазига Тўқтоғул сув омборидан сув чиқариш бўйича томонларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилган.Шунингдек, уч давлат Россиядан Қирғизистонга Қозоғистон энергетика тизими орқали электр энергиясини транзит қилиш шартларини ҳам келишиб олди.Алоҳида икки томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтди. Қозоғистон ва Ўзбекистон 2026 йил мартдан декабргача Қозоғистонга 900 млн кВт/соатга яқин электр энергияси етказиб бериш тўғрисида баённома имзолади.Айтиш жоизки, Тўқтоғул сув омбори Ўзбекистон томонидан тўғридан-тўғри суғориш учун ишлатилмайди. Бироқ у Сирдарё оқимини тартибга солиш орқали Фарғона водийси, Тошкент вилояти ва ундан кейинги ҳудудлардаги суғориш тизими учун муҳим аҳамиятга эга.
https://sputniknews.uz/20250515/ozbekiston-qozogiston-qirgiziston-suv-energetika-49356522.html
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1d/49589892_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d290189a7f3eae8afee5194a593f8ef8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тўхтағул сув омбори, чўлпонота келишуви, ўзбекистон қозоғистон қирғизистон, сув-энергетика ҳамкорлиги, сирдарё сув тақсимоти, электр энергияси транзити, россиядан қирғизистонга электр энергияси, сув чиқариш режими, вегетация мавсуми сув таъминоти, фарғона водийсида сув таъминоти, тохтагул сув омбор
тўхтағул сув омбори, чўлпонота келишуви, ўзбекистон қозоғистон қирғизистон, сув-энергетика ҳамкорлиги, сирдарё сув тақсимоти, электр энергияси транзити, россиядан қирғизистонга электр энергияси, сув чиқариш режими, вегетация мавсуми сув таъминоти, фарғона водийсида сув таъминоти, тохтагул сув омбор
Тошкент, Бишкек ва Остона сув-энергетика баланси бўйича келишиб олди
10:25 08.09.2025 (янгиланди: 10:30 08.09.2025) Эришилган келишувлар куз-қиш мавсумида хавфларни камайтириш, шунингдек келгуси вегетация мавсумига қадар сув тўплаш учун прогноз қилинадиган шароит яратиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Чўлпонота шаҳрида 2026 йилгача сув-энергетика баланси бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Хабарда айтилишича, томонлар сув чиқариш ҳамда электр энергияси етказиб бериш масалаларини тартибга солувчи баённомаларни имзолаган.
Асосий ҳужжатда Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистон Республикасига электр энергияси етказиб бериш эвазига Тўқтоғул сув омборидан сув чиқариш бўйича томонларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилган.
Шунингдек, уч давлат Россиядан Қирғизистонга Қозоғистон энергетика тизими орқали электр энергиясини транзит қилиш шартларини ҳам келишиб олди.
Алоҳида икки томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтди. Қозоғистон ва Ўзбекистон 2026 йил мартдан декабргача Қозоғистонга 900 млн кВт/соатга яқин электр энергияси етказиб бериш тўғрисида баённома имзолади.
Айтиш жоизки, Тўқтоғул сув омбори Ўзбекистон томонидан тўғридан-тўғри суғориш учун ишлатилмайди. Бироқ у Сирдарё оқимини тартибга солиш орқали Фарғона водийси, Тошкент вилояти ва ундан кейинги ҳудудлардаги суғориш тизими учун муҳим аҳамиятга эга.