Мирзиёев Раҳмонга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади

Бу йил 9 сентябрь куни Тожикистон Мустақилликнинг 34 йиллигини нишонлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Қардош халқ сифатида биз сизнинг мамлакатингизнинг жадал ривожланаётгани, унинг глобал миқёсдаги ёрқин ютуқлари ва ўсиб бораётган халқаро нуфузидан беҳад шодмиз. Ишончим комилки, халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари мустаҳкамланиб бораверади ва анъанавий яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб боради”, - дейилади табрик матнида.

Ўзбекистон раҳбари тожикистонлик ҳамкасбига сиҳат-саломатлик, масъулиятли давлат фаолиятида янги муваффақиятлар, Тожикистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
Тожикистонда 9 сентябрь куни Мустақиллик куни нишонланади.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегара тўғрисида тарихий шартнома имзолади