FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди

Жанни Инфантино Ўзбекистон футболини ривожлантиришни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан танишиш ва “CAFA Nations Cup 2025” финалини стадиондан томоша қилишни режалаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш учун мамлакатга келди, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Инфантино “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг Тошкентдаги финал учрашувини ҳам стадиондан кузатади.
FIFA делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва расмийлар кутиб олишди.
Бугун соат 19:30 да Тошкентдаги янги “Олимпик” стадионида финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси “олтин” медал учун Эронга қарши майдонга тушади.
Шу куни учинчи ўрин учун баҳсда Ўмон ва Ҳиндистон термалари ўзаро куч синашади.
Футбол: Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади