Футбол: Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧга тайёргарлик доирасида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. У
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Уругвай терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Миллий терма жамоанинг бу учрашуви 13 октябрь куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон бунга қадар 2018 ва 2019 йилларда икки маротаба Уругвайга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушган ва ҳар иккисида ҳам уругвайликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эслатмиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олган.
Ўзбекистон тарихда илк бор ЖЧга йўлланмани қандай қўлга киритди — видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Матбуот маркази
Ўзбекистон тарихда илк бор ЖЧга йўлланмани қандай қўлга киритди — видео
Янгиликлар лентаси
0