Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада пайдо бўлган НАТО қўшинлари Россия учун қонуний нишон бўлади – Путин

Россия раҳбари Украинада эҳтимолий контингент пайдо бўлишини Киевни НАТОга жалб қилишнинг дастлабки сабабларидан бири эканини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Украинада пайдо бўлган НАТО қўшинлари Россия армияси учун қонуний нишон бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум (ШИФ) ялпи мажлисида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Путин Украинада эҳтимолий контингент пайдо бўлишини Киевни НАТОга жалб қилишнинг дастлабки сабабларидан бири деб атади.
“Шу сабаб, агар у ерда бирор бир қўйиш пайдо бўлса, айниқса ҳозир ҳарбий ҳаракатлар кетаётган чоғда, бу уларни яксон қилиш учун қонуний нишон бўлишидан келиб чиқамиз”, - деди Россия раҳбари.
Куни кеча Франция президенти Эмманюэль Макрон Парижда бўлиб ўтган “хоҳловчилар коалицияси” учрашувида 26 та давлат сулҳ ёки тинчлик ўрнатилгандан кейин Украинага ўз қўшинини юборишга тайёрлигини билдирганини маълум қилганди.
Х ШИФ 3-6 сентябрь кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтмоқда. Бу йилги форумнинг мавзуси "Узоқ Шарқ — тинчлик ва тараққиёт учун ҳамкорлик".
Sputnik — форумнинг бош ахборот ҳамкори
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия жангчилари Днепропетровск вилоятидаги Новосёловкани озод этишди