Россия Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Кўрсатилиши режалаштирилган ёрдам туркумларининг илк парвози жами 20 тонна ёрдам юкларини ўз ичига олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8-сен – Sputnik. Россия кучли зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди.Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирликнинг IL-76 транспорт самолёти Москва яқинидаги Жуковский аэропортидан инсонпарварлик ёрдамининг биринчи туркумини олиб учди.
Гуманитар операция Россия президенти Владимир Путиннинг кўрсатмаси ва Россия ҳукуматининг топшириғига биноан амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, россиялик қутқарувчилар умумий оғирлиги 20 тоннага тенг гуманитар ёрдам юкларини топширади ва улар озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон шарқида 31 август куни тун ярмига яқин 6 магнитудали зилзила ва унинг кетидан бир неча афтершоклар содир бўлган эди. Табиий офат Кунар, Лағмон ва Нангарҳор вилоятларига катта зарар етказиб, кўплаб қишлоқларни вайрон қилган ҳамда йиллар давомидаги можаролар, қашшоқлик ва табиий офатлар туфайли заифлашган соғлиқни сақлаш тизимига оғир зарба берган. Афғонистон расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 2205 кишига етган, яна 3640 киши жароҳат олган эди.
ТИВ: Ўзбекистон Афғонистондаги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёр