Путин ШИФ ялпи мажлисида нутқ сўзлади – асосий баёнотлар

Россия президенти ўз нутқида қатор масалаларга тўхталди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Россия раҳбари кўплаб мавзулар, жумладан, иқтисодиёт, Узоқ Шарқни ривожлантириш, Украина можаросини тартибга солиш, халқаро муносабатларга тўхталиб ўтди.

Иқтисодиёт

“Россия иқтисодиёти юқори маошлар иқтисодиёти бўлиши шарт. Бу қуруқ гап эмас, бу популизм эмас: бунда иқтисодий маъно бор”, - деди Россия раҳбари.

Россия етакчиси оддий бўлмаган замонавий шароитларда ҳеч ким ишонмаслик кераклигини айтди.
“Ҳеч кимга ишониш мумкин эмас. Шахсий тажрибадан келиб чиқиш, интернетда ўтирадиганлар эмас, балки мутахассислар фикрига мурожаат қилиш керак”, - деди Путин.
У Россия ҳукумати ва Марказий банкнинг инфляцияга нисбатан хатти-ҳаракатларини профессионал деб атади. Россия президентининг сўзларига кўра, агар асосий ставка бирданига пасайтирилса, нархлар ошиб кетади.
Путин Россия иқтисодиёти техник стагнация ҳолатда деган фикрга қўшилмади.

Украина, музокаралар ва Ғарб қўшинлари ҳақида

Россия Украинадаги ҳар қандай хорижий қўшинни йўқ қилишни ўзининг қонуний нишон деб билади.
Агар Украинада узоқ муддатли тинчликка эришилса, у ерда Ғарб қўшинларни жойлаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.
Москва Украина билан музокаралар ўтказиш учун энг муносиб жой. Путин Киев таклиф этган жойга боришни ортиқча талаб, деб атади.
Россия Украина билан мулоқот қилишга тайёр, лекин бундан нима маъно борлигини кўрмаяпти. Чунки асосий масалалар бўйича келишиш деярли имконсиз.
Киев яқингача Россия билан алоқани рад этган эди, энди эса ўзи мулоқотни хоҳлаяпти.
Хавфсизлик кафолатлари ҳам Россия, ҳам Украина учун бўлиши керак, аммо бу масала ҳали жиддий муҳокама қилинмаган.
Украинанинг НАТОга қўшилиши Россия хавфсизлик манфаатларига бевосита дахлдор.
Россия Украинанинг Европага қўшилиш ҳаракатларига қаршилик қилмаган. Бу мамлакатнинг қонуний танлови.

Халқаро муносабатлар

Россиядан Хитойга кўприк келаси йил очилиши керак.
Шимолий Корея билан тўғридан-тўғри парвозларни ривожлантириш икки мамлакат билан алоқаларни яқинлаштиришга хизмат қилади.
Россия очиқ, ҳеч кимдан юз ўгирмаган ва ўз миллий қобиғига кириб олмайди.
Кўплаб Европа компаниялари Россиядан сиёсий сабабларга кўра ўзлари учун зиён билан кетди, лекин қайтишни исташмоқда.
Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан унинг зарур бўлганда бир-бирларига қўнғироқ қилиш келишуви борлигини маълум қилди: “У мен бу суҳбатларга очиқлигимни билади. У ҳам, мен ҳам бу ҳақда биламиз”.
Россия ва Хитой санкциялар ортидан ўзаро ҳисоб-китоблар тизими ва карталар билан тўловни соддалаштириш устида ишлаяпти.

Узоқ Шарқ

Узоқ Шарқ – Россиянинг стратегик муҳим минтақаси.
Узоқ Шарқ ролини Россия иқтисодиёти доирасида ҳам, халқаро алоқаларда ҳам ошириш керак. Узоқ Шарқ ва Сибирни ривожлантириш Россиянинг жорий асрдаги устувор вазифаси сифатида белгиланган.
Минтақа кўплаб кўрсаткичлар бўйича умумроссия ривожланиш суръатидан олдинда.
Минтақада фойдали қазилмаларни қазиб олиш кенгаймоқда – уларда илғор техникалардан фойдаланиш керак.
Россия Узоқ Шарқдаги денгиз портларини ривожлантиради.
Х ШИФ 3-6 сентябрь кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтмоқда. Бу йилги форумнинг мавзуси "Узоқ Шарқ — тинчлик ва тараққиёт учун ҳамкорлик".
Sputnik — форумнинг бош ахборот ҳамкори.
Путин Шарқий иқтисодий форум ялпи мажлисида иштирок этди - видео