ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Кўплаб Европа компаниялари Россиядан сиёсий сабабларга кўра ўзлари учун зиён билан кетди, лекин қайтишни исташмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум (ШИФ) ялпи мажлисида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Сиёсий сабабларга кўра кўплаб Европа компаниялари ўзлари учун зиён билан кетишди. Бироқ биз биламиз, алоқаларимиз бор, кўплари ҳар қандай сиёсий хусусиятга эга чекловлар тугашини интизорлик билан кутишяпти ва ҳар қандай сонияда қайтишни истаган бўлишарди”, - деди Россия раҳбари.
Х ШИФ 3-6 сентябрь кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтмоқда. Бу йилги форумнинг мавзуси "Узоқ Шарқ — тинчлик ва тараққиёт учун ҳамкорлик".
Sputnik — форумнинг бош ахборот ҳамкори.