Қозоғистонда мамлакат тарихидаги энг йирик кокаин партияси ушланди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси гиёҳванд моддалар контрабандасининг халқаро каналини йўқ қилиш бўйича кўп босқичли операцияни амалга оширди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Қозоғистонда мамлакат тарихидаги энг йирик 13 тонна 183 килограмм кокаин партияси қўлга олинди, деб хабар берди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати.

"Ўз вақтида кўрилган чоралар билан Олмаота шаҳрида республика тарихидаги энг йирик бир марталик кокаин наркотик моддасининг 13 тонна 183 килограммлик партияси мусодара қилинди", - дейилади хабарда.

Ушбу юкнинг йўналиши Қозоғистон орқали учинчи давлатларга транзит қилишни назарда тутган.
Гиёҳванд моддалар тарқатиш каналини ташкил этишда гумонланиб, икки нафар чет эл фуқароси ушланган ва қамоққа олинган.
ДХХ салкам 80кг наркотиклар олиб киришни тўхтиб қолди