ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари учун ажратилди. 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилди. 1 миллиард долларлик 1 минг 500 та озиқ-овқат лойиҳаси ишга туширилди.
Лекин қишлоқ хўжалигида ҳамон яширин иқтисодиёт улуши юқори. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда қўшилган қиймат солиғи 12 фоизни ташкил этмоқда.
Президент томонидан мутасаддиларга деҳқон ва фермерларга қулайлик яратиш, солиқ юкини енгиллаштириш бўйича кўрсатма берилган эди.
Шунга мувофиқ, Халқаро валюта жамғармаси, малакали хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида қишлоқ хўжалигини “соя”дан чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи ноль ставкада бўлади.
Натижада фермер ва деҳқонлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм маблағ қолади, яна 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти бўлади.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по мерам создания цепочки добавленной стоимости в сельском хозяйстве
© Пресс-служба президента Узбекистана
Таъкидланишича, бу енгилликлар соҳа вакилларининг шаффоф ишлашига туртки беради, жойларда йирик саноатлашган плантациялар ва қайта ишлаш корхоналарининг кўпайишига мустаҳкам замин яратади.