https://sputniknews.uz/20250905/fermer-etishtirish-mahsulot-sotuv-qqs-nol-stavka-51739553.html
Энди фермерларга етиштирган маҳсулотини сотишда ҚҚС ноль ставкада бўлади
Энди фермерларга етиштирган маҳсулотини сотишда ҚҚС ноль ставкада бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалигида яширин иқтисодиётга қарши қадам: ҚҚС ноль ставка
2025-09-05T09:01+0500
2025-09-05T09:01+0500
2025-09-05T09:24+0500
ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги
пахта
ғалла
шавкат мирзиёев
иқтисод
ққс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/12/43015770_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_4d3ee0ed3f8582eba1ba6355ad320a5f.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, сўнгги йилларда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари учун ажратилди. 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилди. 1 миллиард долларлик 1 минг 500 та озиқ-овқат лойиҳаси ишга туширилди.Лекин қишлоқ хўжалигида ҳамон яширин иқтисодиёт улуши юқори. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда қўшилган қиймат солиғи 12 фоизни ташкил этмоқда.Президент томонидан мутасаддиларга деҳқон ва фермерларга қулайлик яратиш, солиқ юкини енгиллаштириш бўйича кўрсатма берилган эди.Шунга мувофиқ, Халқаро валюта жамғармаси, малакали хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида қишлоқ хўжалигини “соя”дан чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.Натижада фермер ва деҳқонлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм маблағ қолади, яна 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти бўлади.Таъкидланишича, бу енгилликлар соҳа вакилларининг шаффоф ишлашига туртки беради, жойларда йирик саноатлашган плантациялар ва қайта ишлаш корхоналарининг кўпайишига мустаҳкам замин яратади.
https://sputniknews.uz/20250813/ozbekiston-suv-51206346.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/12/43015770_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_cedf4a87bd6ea3e0b3e07f9f5a2a4c9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фермерларга енгиллик, фермерлар учун ққс, ққс ноль ставка ўзбекистон, қишлоқ хўжалигида солиқ ислоҳотлари, деҳқон маҳсулоти ққссиз, ққсдан озод этилган маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари солиқ, қишлоқ хўжалигида яширин иқтисодиёт, фермерлар учун солиқ имтиёзлари, фермер маҳсулотини сотиш тартиби
фермерларга енгиллик, фермерлар учун ққс, ққс ноль ставка ўзбекистон, қишлоқ хўжалигида солиқ ислоҳотлари, деҳқон маҳсулоти ққссиз, ққсдан озод этилган маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари солиқ, қишлоқ хўжалигида яширин иқтисодиёт, фермерлар учун солиқ имтиёзлари, фермер маҳсулотини сотиш тартиби
Энди фермерларга етиштирган маҳсулотини сотишда ҚҚС ноль ставкада бўлади
09:01 05.09.2025 (янгиланди: 09:24 05.09.2025) Шунингдек, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари учун ажратилди. 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилди. 1 миллиард долларлик 1 минг 500 та озиқ-овқат лойиҳаси ишга туширилди.
Лекин қишлоқ хўжалигида ҳамон яширин иқтисодиёт улуши юқори. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда қўшилган қиймат солиғи 12 фоизни ташкил этмоқда.
Президент томонидан мутасаддиларга деҳқон ва фермерларга қулайлик яратиш, солиқ юкини енгиллаштириш бўйича кўрсатма берилган эди.
Шунга мувофиқ, Халқаро валюта жамғармаси, малакали хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида қишлоқ хўжалигини “соя”дан чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи ноль ставкада бўлади.
Натижада фермер ва деҳқонлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм маблағ қолади, яна 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти бўлади.
Таъкидланишича, бу енгилликлар соҳа вакилларининг шаффоф ишлашига туртки беради, жойларда йирик саноатлашган плантациялар ва қайта ишлаш корхоналарининг кўпайишига мустаҳкам замин яратади.