https://sputniknews.uz/20250813/ozbekiston-suv-51206346.html
Ўзбекистонда 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сув тежалади
Ўзбекистонда 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сув тежалади
Sputnik Ўзбекистон
Президент сув ресурсларини бошқаришга оид таклифлар билан танишди. Дастурга кўра, 2028 йилгача 2,5 минг км суғориш тармоқлари реконструкция қилиниб... 13.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-13T11:42+0500
2025-08-13T11:42+0500
2025-08-13T11:42+0500
сув
сув хўжалиги вазирлиги
президент
лойиҳа
ўзбеккосмос
шавкат мирзиёев
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0d/51206846_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3e664ff9b33b584d290dac064246aa96.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сув ресурсларини бошқариш ва ирригация соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Ўзбекистонда сув танқислиги шароитида суғориш тармоқлари таъмирланмоқда, сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда. 2020–2024 йилларда бу мақсадларга 60 триллион сўм бюджет маблағлари ҳамда 622 миллион доллар хорижий инвестиция йўналтирилди. Сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган майдонлар улуши 2020 йилдаги 4 фоиздан 2025 йилга келиб 50 фоизга етди.2025–2028 йилларга мўлжалланган янги дастур тасдиқланди. Унга кўра, 2 551 километр тармоқ реконструкция қилинади, энергия сарфини камайтириш учун насос ускуналари алмаштирилади, сув таъминоти паст ва шўрланган майдонлар қисқартиради, 460 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтарилади. Шунингдек, 1,4 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар, жумладан 293 минг гектарда томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилади.Президент бу таклифларни маъқуллаб, Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлади.Шунингдек, 11 та тармоқ дастурини ягона платформага интеграция қилиш, "Ўзбеккосмос" имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда IT-марказ ва ситуацион марказ ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.Бугунги кунда 2 612 та сув объекти давлат-хусусий шериклик асосида берилган. Энди йирик насослар ҳам хусусий секторга таклиф этилади.Мутахассислар малакасини ошириш мақсадида 200 ўринли ўқув маркази ташкил этилади. Давлат раҳбари норматив базани такомиллаштириш ва сувни асраб-авайлаш маданиятини шакллантириш бўйича топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20250611/suv-huquqbuzarlik-tasvir-49854372.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0d/51206846_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_52886b0cf92b9fc3fbc60f69ed3137e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сув, сув хўжалиги вазирлиги, президент, лойиҳа, ўзбеккосмос, шавкат мирзиёев, жамият
сув, сув хўжалиги вазирлиги, президент, лойиҳа, ўзбеккосмос, шавкат мирзиёев, жамият
Ўзбекистонда 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сув тежалади
Президент сув ресурсларини бошқаришга оид таклифлар билан танишди. Дастурга кўра, 2028 йилгача 2,5 минг км суғориш тармоқлари реконструкция қилиниб, йўқотишларни камайтириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сув ресурсларини бошқариш ва ирригация соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда сув танқислиги шароитида суғориш тармоқлари таъмирланмоқда, сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда. 2020–2024 йилларда бу мақсадларга 60 триллион сўм бюджет маблағлари ҳамда 622 миллион доллар хорижий инвестиция йўналтирилди. Сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган майдонлар улуши 2020 йилдаги 4 фоиздан 2025 йилга келиб 50 фоизга етди.
2025–2028 йилларга мўлжалланган янги дастур тасдиқланди. Унга кўра, 2 551 километр тармоқ реконструкция қилинади, энергия сарфини камайтириш учун насос ускуналари алмаштирилади, сув таъминоти паст ва шўрланган майдонлар қисқартиради, 460 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтарилади. Шунингдек, 1,4 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар, жумладан 293 минг гектарда томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилади.
Сув ҳисобини автоматлаштириш, гидроиншоотлардаги ускуналарни модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини 47 фоизга етказиш режалаштирилган. Тежамкорлик ҳисобига жорий йилнинг ўзида 10 миллиард куб метр, 2028 йилгача эса 14 миллиард куб метргача сув иқтисод қилиниши кутилмоқда.
Президент бу таклифларни маъқуллаб, Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлади.
Шунингдек, 11 та тармоқ дастурини ягона платформага интеграция қилиш, "Ўзбеккосмос" имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда IT-марказ ва ситуацион марказ ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бугунги кунда 2 612 та сув объекти давлат-хусусий шериклик асосида берилган. Энди йирик насослар ҳам хусусий секторга таклиф этилади.
Мутахассислар малакасини ошириш мақсадида 200 ўринли ўқув маркази ташкил этилади. Давлат раҳбари норматив базани такомиллаштириш ва сувни асраб-авайлаш маданиятини шакллантириш бўйича топшириқлар берди.