https://sputniknews.uz/20250611/suv-huquqbuzarlik-tasvir-49854372.html
Энди сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликни тасвирга олганлар рағбатлантирилади
Энди сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликни тасвирга олганлар рағбатлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахсларга БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул берилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.
2025-06-11T16:45+0500
2025-06-11T16:45+0500
2025-06-11T16:45+0500
жамият
ўзбекистон
сув
жарима
пул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/14/45281865_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_7088258f0cc3fef49bbe0cc6ed09a0be.jpg
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахсларга БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул берилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган. “Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги низом Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 74-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади. Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим: Қоида тариқасида, фото ва видеоматериалларнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим. Фото ва видеоматериаллар 10 кун муддатда Инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади. Ҳуқуқбузарлик 1-маротаба содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби (қоидалари) такроран бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар юборилади. Фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Рағбатлантириш жарима ундирилган кундан бошлаб 15 кун муддатда амалга оширилади
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/14/45281865_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_e0ab5db7bef5f17f531f9da613c5e333.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар видеоматериаллар бҳмнинг 25 фоизи миқдорида пул v-nadzor.gov.uz
сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар видеоматериаллар бҳмнинг 25 фоизи миқдорида пул v-nadzor.gov.uz
Энди сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликни тасвирга олганлар рағбатлантирилади
Фото ва видеоматериаллар 10 кун муддатда Инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахсларга БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул берилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.
“Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги низом Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 74-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади.
“Шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиб, 48 соатда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига "v-nadzor.gov.uz" веб-сайти орқали юборади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
содир этилган ҳуқуқбузарлик;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, аниқланган сана ва вақт.
Қоида тариқасида, фото ва видеоматериалларнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим.
Фото ва видеоматериаллар 10 кун муддатда Инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.
Ҳуқуқбузарлик 1-маротаба содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби (қоидалари) такроран бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар юборилади.
“Маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин 1 йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган миқдорларда жарима солишга сабаб бўлади”, — дея қайд этилган хабарда.
Фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш жарима ундирилган кундан бошлаб 15 кун муддатда амалга оширилади