Олмоата аэропортида атом бомбаси ҳақида ҳазил қилган ўзбекистонлик жаримага тортилди

Ноўрин хазил ўзбекистонлик йўловчига қимматга тушди: у Олмаота аэропортида қарийб 1,81 млн сўм, яъни 78,6 минг тенге жаримага тортилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик 18 ёшли йўловчи Олмаота аэропортида ноўрин ҳазил қилди ва жаримага тортилди, деб хабар берди Қозоғистон транспорт полицияси департаменти.
Ҳодиса 2 сентябрь куни содир бўлган. Халқаро парвозларни рўйхатдан ўтказиш пештахтасида бу йигит ҳазиллашиб, багажида атом бомбаси борлигини айтган.

"Чет эл фуқароси майда безорилик учун жавобгарликка тортилди ва унга 20 АЕК (ойлик ҳисобланган кўрсаткичлар), яъни 78 640 тенге миқдорида жарима солинди", - дейилади полиция хабарида.

Қозоғистон тоғларида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди