ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Форс кўрфази мамлакатлари (Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони) ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилда 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки матбуот хизмати хабар берди.
Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 4,2 баробарга кўпдир.
Ўзаро савдонинг 80 фоизи — Кўрфаз давлатларидан Марказий Осиёга импорт қилинадиган товарлар ҳиссасига тўғри келади.
Минтақада Кўрфаз давлатларининг энг йирик савдо ҳамкорлари қуйидагича:
Туркманистон — 2 миллиард доллар,
Ўзбекистон — 740 миллион доллар.
Қозоғистон - 302 миллион доллар.
Динамика товарооборота между странами Залива и Центральной Азии
© Пресс-служба ЕАБР
Форс кўрфази мамлакатлари ичида Бирлашган Араб Амирликлари мутлақ етакчи бўлиб, Марказий Осиё билан умумий савдонинг 97 фоизини таъминлайди.
Таъкидланишича, ўзаро савдо ҳажмининг ўсиши давом этмоқда. Истиқболдаги салоҳият 4,9 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу сумманинг 4,4 миллиард доллари Кўрфаз давлатларининг потенциал экспортига (автомобиллар, электроника, заргарлик буюмлари) ва 0,5 миллиард доллари Марказий Осиё экспортига (қимматбаҳо ва рангли металлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўғри келиши мумкин.