Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари савдоси 3,3 млрд долларга етди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишГорода России. Владивосток
Города России. Владивосток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги савдо айланмаси 8,1 баробарга ошиб, ҳозирда 740 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Форс кўрфази мамлакатлари (Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони) ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилда 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки матбуот хизмати хабар берди.
Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 4,2 баробарга кўпдир.
Ўзаро савдонинг 80 фоизи — Кўрфаз давлатларидан Марказий Осиёга импорт қилинадиган товарлар ҳиссасига тўғри келади.
Минтақада Кўрфаз давлатларининг энг йирик савдо ҳамкорлари қуйидагича:
Туркманистон — 2 миллиард доллар,
Ўзбекистон — 740 миллион доллар.
Қозоғистон - 302 миллион доллар.
© Пресс-служба ЕАБРДинамика товарооборота между странами Залива и Центральной Азии
Динамика товарооборота между странами Залива и Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Динамика товарооборота между странами Залива и Центральной Азии
Форс кўрфази мамлакатлари ичида Бирлашган Араб Амирликлари мутлақ етакчи бўлиб, Марказий Осиё билан умумий савдонинг 97 фоизини таъминлайди.
Таъкидланишича, ўзаро савдо ҳажмининг ўсиши давом этмоқда. Истиқболдаги салоҳият 4,9 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу сумманинг 4,4 миллиард доллари Кўрфаз давлатларининг потенциал экспортига (автомобиллар, электроника, заргарлик буюмлари) ва 0,5 миллиард доллари Марказий Осиё экспортига (қимматбаҳо ва рангли металлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўғри келиши мумкин.
Министр иностранных дел встретился с генеральным директором компании Aluminium Bahrain  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2025
Бахтиёр Саидов Баҳрайннинг етакчи компаниялари билан стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0