ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. 2025 йил 1 август ҳолатига республикада 37 816 та оилавий корхона фаолият юритмоқда. Бундан Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Маълум қилинишича, улар сони жорий йил бошидан буён 1 551 тага кўпайган.
Тармоқлар кесимидаги таҳлилга кўра, энг йирик улуш савдо соҳасига тўғри келиб, у умумий оилавий корхоналарнинг 40 фоизини ташкил этади.
Уларнинг соҳалар кесимидаги сони қуйидагича:
савдо соҳасида – 15 125 та
саноат соҳасида – 8 565 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 244 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 596 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 652 та
ташиш ва сақлаш соҳасида – 339 та
қурилиш соҳасида – 299 та
ахборот ва алоқа соҳасида – 244 та
бошқа соҳаларда – 2 752 та