Самарқандда Ҳунармандлар маркази ва миллий меҳмонхона қурилади

"Tashkent Metro Plaza", "Van Public Library" каби лойиҳалар ҳам ушбу архитектура ва дизайн студияси томонидан ишлаб чиқилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Туркиянинг "Vertebra Studio" – Архитектура ва дизайн студияси раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда шаҳарсозлик соҳаси, янги бинолар қурилишида ҳамкорлик қилиш хусусан, Самарқандда Ҳунармандлар маркази ва сайёҳлар учун миллий услубдаги меҳмонхона барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Хоким Самаркандской области обсудил проект национальной гостиницы с турецкой архитектурной студией
Ушбу лойиҳани амалга оширишда шаҳарнинг иқлим шароити ва миллий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда ишлаш юзасидан фикр алмашилди.
2009 йилда ташкил этилган ушбу компания асосан архитектура, интерьер, шаҳарни режалаштириш ва реставрация соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқда.
"Янги Тошкент" меҳмонхона мажмуаси йилига 55 минггача сайёҳни қабул қилади