ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можаронинг асл моҳиятини тушунтирди – Россияни ўз манфаатлари ва Донбассдаги одамларни ҳимоя қилишга мажбур қилишди.
“Россияга келсак, у ўз манфаатлари ва ўз ҳаёти, тақдирини Россия, бизнинг тарих ва анъаналаримиз билан боғлаган одамларни ҳимоя қилишга мажбур бўлди. Мана можаронинг моҳияти нимада, мана бу қаердан пайдо бўлган. Ва бу умуман бизнинг агрессив феъл-атворимиз эмас, балки бу бошқа томоннинг агрессив феъл-атвори. Бизнинг ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишдан бўлак бошқа ҳеч қандай мақсадимиз йўқ”, - деди Путин Пекинда Словакия бош вазири Роберт Фицо билан учрашувда.
2022 йил 24 февраль куни Путин Украинада махсус ҳарбий операция бошланганин эълон қилаётиб, унинг мақсади Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш ҳамда Донбасс аҳолисини Киев режимининг геноцидидан ҳимоя қилиш деб атаганди. Шунингдек, Москва Украинанинг НАТОга қўшилишига қарши.