Мирзиёев Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистонда рўй берган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида камида 812 киши ҳалок бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон раҳбариятига мамлакатдаги зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг Кунар ва Нангарҳор вилоятларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан биродар Афғонистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди”, - дея маълум қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистоннинг тўрт вилоятида кузатилган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида камида 812 киши ҳалок бўлган 2800 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Қутқарув-қидирув ишлари давом эттирилмоқда. Кўплаб қишлоқлар бутунлай вайрон бўлган.
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукумати Россиядан ёрдам сўраган ва ҳозир бу сўров кўриб чиқилмоқда.
Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 800 кишига етди