Мактабларда янги ўқув йили бошланди – фото

Бу йил 720 мингдан ортиқ ўғил-қизлар 1-синфга қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча умумтаълим масканларида 2025-2026-ўқув йилининг биринчи дарс соатлари бошланди.
Мактабларда ”Келажак соати” дарслари ташкил этилди. Биринчи синф ўқувчиларига ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
2025-2026-ўқув йилида 10 мингдан ортиқ мактабларга 720 мингдан ортиқ ўғил-қизлар 1-синфга қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўқувчи ва ўқитувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, улар мустаҳкам соғлик, янгидан-янги ғалабалар ва бахт тилади.
Sputnik мухбири пойтахт мактабларида бўлиб, биринчи қўнғироқ табдирларини камерага муҳрлади.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7