https://sputniknews.uz/20250902/mirziyoev-oquvchi-tabrik-51673382.html
Мирзиёев ўқувчи ва ўқитувчиларни "Билимлар куни" билан табриклади
Мирзиёев ўқувчи ва ўқитувчиларни "Билимлар куни" билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозларини "Билимлар куни" билан табриклади
2025-09-02T11:38+0500
2025-09-02T11:38+0500
2025-09-02T11:38+0500
ўзбекистон
таълим
президент
табрик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51181610_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_47bfbb74b9be337cf27e3a8d315fdf8f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилининг бошланиши – “Билимлар куни” муносабати билан мактаб ўқувчилари, устоз-мураббийлар ва ота-оналарга табрик йўллади. Ушбу табрик президент расмий сайти орқали эълон қилинди.Ўз табригида президент бу йил “биринчи қўнғироқ” жаранглари остида 720 минг нафар биринчи синф ўқувчиси қарши олинганини алоҳида таъкидлаб ўтган.Шунингдек, Мирзиёев таълим-тарбия жараёнлари тобора такомиллашиб бораётгани, мунтазам равишда кўплаб ўқув масканлари барпо этилиб, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш умумхалқ ҳаракатига айланганини энг катта ютуқ деб эътироф этди.Янги ўқув йили бошланиши арафасида Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга мустаҳкам соғлик, янгидан-янги ғалабалар ва бахт тилаб, мактабни “мўъжиза”, ҳар бир дарсни эса “беқиёс хазина”, деб эъзозлади.
https://sputniknews.uz/20250831/magistratura-qabul-natijalari-51634102.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51181610_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_95cca844f6a3e64f950fd4beb1422fad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев мактаб ўқувчи устоз билимлар куни табрик
шавкат мирзиёев мактаб ўқувчи устоз билимлар куни табрик
Мирзиёев ўқувчи ва ўқитувчиларни "Билимлар куни" билан табриклади
Президент "Биринчи қўнғироқ”лар жаранги остида илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган 720 мингдан ортиқ болаларни қутлаб, энг эзгу тилакларини изҳор этди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги ўқув йилининг бошланиши – “Билимлар куни” муносабати билан мактаб ўқувчилари, устоз-мураббийлар ва ота-оналарга табрик йўллади. Ушбу табрик президент расмий сайти орқали
эълон қилинди.
Ўз табригида президент бу йил “биринчи қўнғироқ” жаранглари остида 720 минг нафар биринчи синф ўқувчиси қарши олинганини алоҳида таъкидлаб ўтган.
“Ҳеч шубҳасиз, кейинги йилларда бутун юртимиз каби мактабларимиз қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, улар том маънода Янги Ўзбекистон тимсолига айланиб бораётгани барчамизни чексиз қувонтиради. Чунки мактаб қанчалик обод ва чароғон бўлса, жамият ҳаёти шунчалик фаровон, мазмунли ва маърифатли бўлади”, - дея таъкидлади президент.
Шунингдек, Мирзиёев таълим-тарбия жараёнлари тобора такомиллашиб бораётгани, мунтазам равишда кўплаб ўқув масканлари барпо этилиб, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш умумхалқ ҳаракатига айланганини энг катта ютуқ деб эътироф этди.
Янги ўқув йили бошланиши арафасида Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга мустаҳкам соғлик, янгидан-янги ғалабалар ва бахт тилаб, мактабни “мўъжиза”, ҳар бир дарсни эса “беқиёс хазина”, деб эъзозлади.