ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ИИВ ЙҲХХ) мамлакат аҳолисини ўқув йилининг биринчи кунида жамоат транспортига устунлик беришга чақирди.
Қайд этилишича, 2 сентябрь куни мактабларда биринчи қўнғироқ чалинади ва одатда шу куни эрталаб кўчаларда тирбандликлар кўпаяди.
“Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқаролардан бугунги кунда ҳар томонлама қулай ва жозибадор кўринишга келаётган жамоат транспортларидан фойдаланишларини сўрайди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча мактабларда 2025/2026-ўқув йили учун дарслар 2 сентябрдан бошланади. Янги ўқув йили 1-курслар учун 3 сентябрдан, юқори курсларга эса 8 сентябрдан бошланади.