Янги ўқув йили айрим талабалар учун 8 сентябрдан бошланади — вазирлик

CC0 / Usplash / Element5 Digital / Девушка с книгами
Девушка с книгами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2025
Oбуна бўлиш
Биринчи курс ва катта курс талабалар учун янги ўқув йили турли саналарда бошланади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. ️Янги ўқув йили 1-курслар учун 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим вазири буйруғида айтиб ўтилган.

2025/2026-ўқув йилини бошлаш саналари:
Академик лицейлар ўқувчилари учун — 3 сентябрдан,
Олий таълим муассасаларинин 1-курс талабалари учун — 3 сентябрдан,
ОТМларнинг иккинчи ва юқори курс талабалари учун — 8 сентябрдан.
Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ҳамда “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади.

Ҳафталик доирасида:
Талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш;
Талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0