ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Украина можароси қачонки унинг дастлабки сабаблари бартараф этилса, ўшанда у барқарор ва узоқ муддатли ҳал этилиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Украинадаги можаронинг тартибга солиниши барқарор ва узоқ муддатли хусусиятга эга бўлиши учун инқирознинг дастлабки сабаблари бартараф этилиши зарур... Хавфсизлик соҳасида адолатли мувозанат тикланиши керак”, - деди Россия раҳбари.
Шунингдек, Путин инқироз Ғарб Украинада содир этган давлат тўнтарилиши натижасида юзага келганини таъкидлади. Ғарбнинг доимий равишда Киевни НАТОга тортишга бўлган уринишлари Украина можаросининг асосий сабабларидан биридир.